empty
 
 

Фибоначчи сонлари - бу нима?

Леонардо Пизано – ўрта аср Европасининг биринчи йирик математиги, Фибоначчи таҳаллуси билан кўпроқ машҳур бўлган. Айнан у иккита аввалги аъзони йиғиндиси кейинги аъзога тенг бўлган сонли қаторнинг математик моделини ихтиро қилган. Бунинг натижасида 0, 1, 1, 2, 3, 5, 8, 21, 34, 55, 89, 144, 233, 377, 610... кетма-кетлиги очилди

Агар ҳар бир кейинги аъзони аввалгисига бўлса, унда натижа 1,618 га яқин чиқади. Вақт ўтиши билан бу сон "Олтин кесим" номини олди. Айтиш мумкин, 1,618 – сеҳрли сон. Ундан миср пирамидалари, қадимги ибодатхоналар ва ҳатто қабрларни қуришда фойдаланилган. "Олтин кесим" ва Фибоначчи сонлари табиатда асосий физик элементлар, жумладан одамнинг нисбатларини аниқлайди.

Олтин кесим
Олтин кесим
Олтин кесим

Агар кетма-кетликнинг истаган аъзосини қаторда ундан кейин келувчи сонга бўлса, унда 0,36 га тенг нисбат келиб чиқади. Натижада кейинги аъзоларнинг аввалгилари нисбати натижасида валюта ва фьючерслар бозорларида жуда кўп қўлланиладиган сонларнинг ноёб қатори олинган. Бу сонлардан фойдаланиб валюта ва фьючерслар бозорларига тегишли бажарилган ҳаракатга нисбатан нархнинг тузатувчи юриши катталигини ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, бўлиб ўтган тузатишга нисбатан мақсаднинг нисбатини аниқлаш мумкин.


Фибоначчи сонларини тузатувчи ва импульс сонларга ажратишади

Тузатувчи сонлар:
11.8%; 23.6%; 38,2%;
50.0%; 61.8%; 76.4%; 88.2%;
Импульс сонлар:
123.6%; 138.2%; 161.8%; 200.0%; 238.2%;
261.8%; 300.0%; 338.2%; 400.0%; 423.6%;
Фибоначчи сонларининг барчасини ёддан билишга ҳеч қандай зарурият мавжуд эмас.
Уларнинг барчаси савдо терминалларининг дастурларига киритилган.

Бозорнинг тузатилиши ва Фибоначчи сонлари

Бозорнинг тузатилиши ва Фибоначчи сонлари

Одатда, Форекс-воситаси қийматининг кучли импульсли ҳаракатларидан сўнг тескари томонга ҳаракат бошланади. Трейдингда бу ҳаракат "қайтиш" ёки "тузатиш" номини олган. Агар Фибоначчи тўридан тўғри фойдаланилса, унда қайтиш ҳеч қандай қийинчиликларсиз қайси даражага боришини ва бозорга тренд йўналиши бўйича қачон қайта кириш мумкинлигини аниқлаш мумкин.

Бироқ, шуни ёдда тутиш керакки, қайтишлар ҳар доим ҳам Фибоначчи сонларинг қийматларига аниқ мос келавермайди. Аниқроқ таҳлил учун мазкур даражаларга нархнинг етишишида шамли паттернларни кузатиш керак. Агар нарх бурилиш паттернини намойиш этса, унда бу айнан шу даражадан орқага сакраш эҳтимоллиги катта.

Фибоначчи сонлари ва тренд ҳаракатининг янги мақсадлари

Фибоначчи сонлари ёрдамида нафақат тузатиш даражаларини аниқлаш мумкин. Фибоначчи тўридан фойдаланиб юқори даражадаги аниқлик билан тренд бўйича импульсли ҳаракатда нарх бориши мумкин бўлган янги мақсадларни аниқлаш мумкин.

Умум қабул қилинган қоидалардан бири шуки, агар нархни тузатилиши 38,2% ёки камроқни ташкил этса, унда мақсадни тузатишдан 261,8% ёки ҳатто 423,6% деб белгилаш керак. Агар Форекс бозорида кучли тузатиш кузатилаётган бўлса, унда мақсадни тузатиш қийматининг 161,8% даражасида аниқлаш мумкин.

Фибоначчи сонлари – Форекс бозорини техник таҳлил қилишда энг кучли воситалардан бири. Бозорда тузатишларнинг чегаралари ва ҳаракатларнинг мақсадларини аниқлаш учун Фибоначчи сонларидан Форекс бозорини таҳлил қилиш воситалари билан биргаликда ишда фойдаланиш жуда фойдали бўлади.

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback