empty
 
 

Тавсифи

Anchored Momentum техник индикатори Руди Стэфенел (Rudy Stefenel) томонидан ишлаб чиқилган ва 1998 йилда биринчи марта "Technical analysis of Stocks and Commodities" журналида тақдим этилган.

Ҳисоблаш формуласи

Smoothed AM = 100*(EMA[Close,EmaPer] / SMA[Close,2*MomPer+1] -1), бу ерда


EmaPer = ЕМАнинг силлиқланиш даври{SmoothPeriod}

MomPer = Momentum даври {MomPeriod}

Савдода қўлланилиши

Савдода Anchored Momentum техник индикаторидан фойдаланишнинг асосий услуби (кўпчилик осцилляторлар ҳолидаги каби) унинг чизиғи 0 даражани пастдан юқорига томон кесиб ўтгандаги вазиятда харидларни очиш ҳисобланади. Ва аксинча, агар нарх чизиғи 0 даражани юқоридан пастга томон кесиб ўтганда мазкур ҳолат сотувлар учун мос вазият ҳисобланади. Шунинг учун мазкур индикатордан бозорга кириш имкониятларини излаш учун фойдаланиш, чиқишда эса — бошқа тизим ва индикаторлар сигналларидан фойдаланиш ҳаммадан кўра маъқулроқдир.

Anchored Momentum индикаторининг ноль даражани кесиб ўтишидан ташқари нархнинг ҳаракатида ва индикатор ҳаракатида фарқлар кузатиладиган ҳолатларни текшириш муҳимдир. Агар нарх пасайса-ю, Anchored Momentum индикатори бу вақтда 0 даражадан пастдан юқорига кўратувчи йўналишни шакллантирса, у ҳолда тез орада нарх ўзгариши мумкин. Нарх кўтарилиб, индикатор чизиғи эса пасайиб борадиган ҳолатда "дивергенция" сигнали доирасида нархнинг бундан кейин пасайиши эҳтимоли юқоридир.

Ёлғон сигналларнинг умумий миқдорини камайтириш учун мазкур индикаторнинг муаллифи шунингдек 0 даража атрофида маълум бир буфер ҳудудидан ҳам фойдаланишни таклиф этади. Бундай ҳудуд мос равишда -0.2 дан 0.2 гача бўлган чегараларда жойлашиши мумкин, бундай сигнал сифатида нол даражани индикатор чизиғи кесиб ўтиши эмас, балки чизизнинг буфер ҳудуди чегараларидан ташқарига чиқиши ҳисобланади. Бундай ёндашув битимларнинг умумий миқдорини камайтиради ва натижадорликка ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Anchored Momentum

ИнстаФорекс Anchored Momentum индикаторининг парамертлари

MomPeriod = 11

SmoothPeriod = 6

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback