empty
 
 

Мазкур саҳифада InstaForex Loprais Team жамоасининг у ёки бу ралли-марафонларида иштирок этиш вақтида олинган, жумладан афсонавий "Дакар" раллисидан репортажлар тақдим этилган. Қуйида жойлаштирилган видеоматериалларда Сиз InstaForex Loprais Team жамоасининг раллига тайёргарлик кўриши, шунингдек бевосита ралли босқичларидан ўтиш видеосини кўришингиз мумкин. Мазкур видео InstaForex нинг профессионал жамоаси томонидан тасвирга олинган ва ралли мусобақаларининг барча динамикаси, тезлиги ва қувватини кўрсатади. Бундай кадрларга бепарво қолишнинг имкони мавжуд эмас.


InstaForex Loprais жамоаси Яқин Шарққа жўнаб кетмоқда

InstaForex Loprais жамоаси учун Дакар-2021 ралли-марафонига тайёргарлик кўришнинг навбатдаги босқичи ўз ниҳоясига етмоқда. Жамоа бир неча ой мобайниди Praga V4S DKR юк машинасига кўп сонли такомиллашиш ва қўшимчаларни амалга оширди. Ҳозирда Алеш ва бошқалар уни Европада синовдан ўтказмоқда....

InstaForex Loprais жамоаси учун Дакар-2021 ралли-марафонига тайёргарлик кўришнинг навбатдаги босқичи ўз ниҳоясига етмоқда. Жамоа бир неча ой мобайниди Praga V4S DKR юк машинасига кўп сонли такомиллашиш ва қўшимчаларни амалга оширди. Ҳозирда Алеш ва бошқалар уни Европада синовдан ўтказмоқда. InstaForex Loprais жамоасининг иштирокчилари шуниндек янги ташкил этувчиларни ўрнатгандан сўнг якуний синовлар учун Бирлашган Араб Эмиратларига саёҳатга тайёргарлик кўрмоқда. Ралли-марафон Аравия ярим оролининг ўзига хос шароитларида йил охирида бўлиб ўтиши керак. Жамоа шунингдек ўзи билан янги ҳамкор - HE3DA компанияси кўмагида қурилган Tatra Phoenix ни олмоқда.

Praga V4S DKR - Словакиядаги синовли юриш

ИнстаФорекснинг Лопрайс жамоаси янги Praga V4S DKR юк машинасини тақдим қилди, у билан 2020 йилда "Дакар" ралли-марафонида чиқади. Юк машинаси автоматик узаткичлар қутиси билан мос келувчи деярли 1 000 от кучига эга қувватли Iveco двигатели билан жиҳозланган. Бу технологик янгиликлар юк...

ИнстаФорекснинг Лопрайс жамоаси янги Praga V4S DKR юк машинасини тақдим қилди, у билан 2020 йилда "Дакар" ралли-марафонида чиқади. Юк машинаси автоматик узаткичлар қутиси билан мос келувчи деярли 1 000 от кучига эга қувватли Iveco двигатели билан жиҳозланган. Бу технологик янгиликлар юк машинасининг баланси ва оғирлик марказини ўзгартирди. Бундан ташқари, янада паст ва енгиллаштирилган корпус тузилмаси ишлаб чиқилган, шунингдек совутиш тизимининг кўриниши ўзгарган.

InstaForex Loprais Team - Дакар олдидан тебраниш

Алеш Лопрайс яқинда ўзининг 14-Дакар раллисида иштирок этади. Бироқ, катта тажрибага қарамасдану номаълум нарсаларга тайёрланмоқда. 11 йил кетма-кет дунёдаги энг машҳур ралли Жанубий Америкада ўтказилмоқда, лекин бу мавсум Саудия Арабистонига кўчирилди. Ташкилотчилар шунингдек қоидаларга бир...

Алеш Лопрайс яқинда ўзининг 14-Дакар раллисида иштирок этади. Бироқ, катта тажрибага қарамасдану номаълум нарсаларга тайёрланмоқда. 11 йил кетма-кет дунёдаги энг машҳур ралли Жанубий Америкада ўтказилмоқда, лекин бу мавсум Саудия Арабистонига кўчирилди. Ташкилотчилар шунингдек қоидаларга бир нечта ўзгаришларни киритдилар. Бунга қўшимча тарзда ИнстаФорекс жамоасида Лопрайс янги Прага V4S DKR юк машинасида биринчи марта чиқади.

Лопрайс Дакар 2020 раллиси учун Praga V4S DKR юк машинасини синамоқда

InstaForex Loprais Team Дакар раллисининг 42-мавсумига Praga V4S DKR янги юк машинасини олиб келади. Юк машинаси замонавий янгиликлар, жумладан автоматик узаткичлар қутиси ва янги двигател билан жиҳозланган. Бундан ташқари, барча ташкил этувчилар сифат бўйича янги даражада бажарилган.

InstaForex Loprais Team Дакар раллисининг 42-мавсумига Praga V4S DKR янги юк машинасини олиб келади. Юк машинаси замонавий янгиликлар, жумладан автоматик узаткичлар қутиси ва янги двигател билан жиҳозланган. Бундан ташқари, барча ташкил этувчилар сифат бўйича янги даражада бажарилган.

Ралли Дакар 2019

Алеш Лопрайс, Ферран Марко Алькаина ва Петр Покора Tatra Jamal юк машинасида "Дакар-2019" юк машиналарининг тоифасида раллининг финишига бешинчи бўлиб етиб бордилар. Кичик оилавий жамоа нафақат афсонавий ақл бовар қилмайдиган даражада қийин пойганинг 41-мавсуми барча тўсиқларини енгиб ўтди, балки...

Алеш Лопрайс, Ферран Марко Алькаина ва Петр Покора Tatra Jamal юк машинасида "Дакар-2019" юк машиналарининг тоифасида раллининг финишига бешинчи бўлиб етиб бордилар. Кичик оилавий жамоа нафақат афсонавий ақл бовар қилмайдиган даражада қийин пойганинг 41-мавсуми барча тўсиқларини енгиб ўтди, балки кучли ва катта завод жамоаларига муваффақиятли қаршилик кўрсатди.

Алеш Лопрайс Дакар-2019 раллисида бешинчи ўринни эгалламоқда

Алеш Лопрайс "Дакар" раллисида завод жамоалари билан қийин мусобақаларда умумий ҳисобда бешинчи ўринни эгалламоқда. Финал босқичигача берган интервьюсида Алеш, Ферран ва Петр умумий ҳисобда тўртинчи ўринни эгалашга уриниб кўришни ваъда бердилар, бу ўринда ўша вақтда Федерико Вильягра эди. Улар...

Алеш Лопрайс "Дакар" раллисида завод жамоалари билан қийин мусобақаларда умумий ҳисобда бешинчи ўринни эгалламоқда. Финал босқичигача берган интервьюсида Алеш, Ферран ва Петр умумий ҳисобда тўртинчи ўринни эгалашга уриниб кўришни ваъда бердилар, бу ўринда ўша вақтда Федерико Вильягра эди. Улар сўнгги 112 километрли махсус йўл қисмини ўтишларининг натижасига кўра иккинчи ўринни эгаллашига қарамай, бу вақт бўйича кечга қолишни тўлиқ қоплаш учун етарли бўлмади. Алеш Лопрайснинг Tatra Queen юк машинаси Аргентидан Ивеко ҳайдовчисида бор йўғи 11 минут кейин финишга етиб келди.

InstaForex Loprais Team Дакар 2018 раллисида

"Дакар" юбилей 40-ралли-рейдининг энг яхши лаҳзалари.

"Дакар" юбилей 40-ралли-рейдининг энг яхши лаҳзалари.

Дакар 2018 олдидан синовли юришлар

Афсонавий "Дакар-2018" ралли-марафонининг стартига бир ойдан кам вақт қолди, у Перу, Боливия ва Аргентина ҳудудларида бўлиб ўтади. Бу сафар бизнинг InstaForex Loprais Team жамоаси трассага 554 рақам остида TATRA Queen 69 ReBorn юк машинасида чиқади, у "Ипак йўли 2017" пойгаси, шунингдек Чехия ва...

Афсонавий "Дакар-2018" ралли-марафонининг стартига бир ойдан кам вақт қолди, у Перу, Боливия ва Аргентина ҳудудларида бўлиб ўтади. Бу сафар бизнинг InstaForex Loprais Team жамоаси трассага 554 рақам остида TATRA Queen 69 ReBorn юк машинасида чиқади, у "Ипак йўли 2017" пойгаси, шунингдек Чехия ва Польша ландшафтларида ўзини яхши томондан кўрсата олди.

Дакар-2017: энг яхши лаҳзалар

InstaForex Loprais Team жамоаси Дакар-2017 ралли-марафонида 7-ўринни эгаллади. Сайёрадаги энг кутилган ралли пойгаси 2 январда Асунсьонда старт олди ва 12 кун давом этди. Бу вақтда Лопрайс жамоаси ўтиш қийин бўлган ва хавфли махсус йўл қисмиларини Парагвай, Боливия ва Аргентинада 12 та қийин...

InstaForex Loprais Team жамоаси Дакар-2017 ралли-марафонида 7-ўринни эгаллади. Сайёрадаги энг кутилган ралли пойгаси 2 январда Асунсьонда старт олди ва 12 кун давом этди. Бу вақтда Лопрайс жамоаси ўтиш қийин бўлган ва хавфли махсус йўл қисмиларини Парагвай, Боливия ва Аргентинада 12 та қийин босқичлардан ўтди. Садоқатли мухлислар пойга иштирокчиларини Буэнос-Айресдаги тўғри финиш йўлида кутиб олдилар. Жамоа тарихидаги навбатдаги Дакар ралли учун махсус яратилган янги юк машинаси Tatra Phoenix эволюция моделида ўтилди. Бу пойгада Алеш Лопрайс ва Мартин Колома ўз ҳаракатларини бирлаштирди ва InstaForex Tatra Buggyra Racing Formation тандемини ташкил этди. Буэнос-Айресга йўлда техник носозликларсиз бўлмади: рул гидрокучайтиргичини таъмирлаш, орқа амортизаторлар билан муаммолар. Ёмон об-ҳаво шароитлари билан биргаликда буларнинг ҳаммаси иштирокчиларнинг психологик ҳолати ва уларнинг натижаларида унча яхши бўлмаган таъсир кўрсатди. Бироқ, бу қийинчиликларга қарамай, жамоа пойганинг охирги босқичларини ўтиб финалгача бора олди. InstaForex Loprais Team марафон якунлари бўйича яхши натижа кўрсатиб 14-ўриндан 7-ўрингача кўтарила олди.

Merry Dakar Christmas

Рождествода бизнинг афсонавий лойдаги 69-малика билан қорда ва совуқ шароитларда қишки синов сессиясини ёзиб олдик! Янги йил ва Рождество билан табриклаймиз!

Рождествода бизнинг афсонавий лойдаги 69-малика билан қорда ва совуқ шароитларда қишки синов сессиясини ёзиб олдик! Янги йил ва Рождество билан табриклаймиз!

Дакар 2017 - Прагадаги матбуот-конференцияси

Алеш Лопрайс навбатдаги Дакар-2017 раллисига ўзининг Татра Феникс янги юк машинасини тақдим этди. Дунёдаги энг кенг миқёсли ралли пойгаси 2 январда Асунсьонда старт олади ва 14 январда Буэнос-Айресда якунланади.

Алеш Лопрайс навбатдаги Дакар-2017 раллисига ўзининг Татра Феникс янги юк машинасини тақдим этди. Дунёдаги энг кенг миқёсли ралли пойгаси 2 январда Асунсьонда старт олади ва 14 январда Буэнос-Айресда якунланади.

Tatra Buggyra / ДАКАР 2017 синовли сессия

InstaForex Loprais Team ўзининг янги юк машинаси - Tatra Buggyra билан Дакар-2017га тайёрланмоқда. Бу видеода Сиз янги Tatra Phoenix нинг синов сессиясини кўрасиз.

InstaForex Loprais Team ўзининг янги юк машинаси - Tatra Buggyra билан Дакар-2017га тайёрланмоқда. Бу видеода Сиз янги Tatra Phoenix нинг синов сессиясини кўрасиз.

Жамоанинг асосий саҳифаси
Кўпроқ кўрсатиш
loader
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback