Бозорни таҳлили, унинг асосида ётувчи тамойилларга боғлиқ ҳолда, техник ёки фундаментал бўлиши мумкин. Техник таҳлил концепцияси нарх графигини акс эттирувчи талаб ва таклифнинг нисбати математика қонунларига бўйсунади, деган тасдиққа қўшилади. Фундаментал таҳлилга мувофиқ бозор мутлақо сиёсий, иқтисодий ва молиявий асосларга кўра ўзгаради.
Шу туфайли, фундаментал таҳлил иқтисодий, молиявий ва сиёсий хусусиятга эга ахборотни баҳолайди, у бозор нархининг ҳаракатига тўғридан-тўғри ва билвосита таъсир қилади. Ҳусусан - асосий валюталарнинг курсларига таъсир кўрсата оладиган, иқтисоди етакчи бўлган мамлакатларнинг аоссоий иқтисодий кўрсаткичларини баҳолайди. Қуйидаги кўрсаткичлар муҳим ҳисобланади: ялпи миллий маҳсулот; ички ялпи маҳсулот; инфляция даражаси; ишсизлик даражаси; истеъмолчилик ва ишлаб чиқариш нархлари индекслари; товар индекси; индустриал нархлар индекси; тўлов ва савдо баланси.
Ўз ичига истеъмол қилиш, инвестициялар, давлат харажатлари, экспорт ва импорт каби кўрсаткичларни қамраб олувчи ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) миллий иқтисодиёт ҳолатининг муҳим индикатори ҳисобланади. ЯММ ва валюта курсининг ўртасида тўғри пропорционал боғланиш мавжуд. ЯММнинг юқори бўлиши иқтисодиётнинг ҳолати яхши эканлиги ва чет эл инвестицияларнинг келаётганидан далолат бериб, улар ўз навбатида миллий валютага бўлган талабни оширади. ЯММнинг узоқ вақт ўсиб бориши инфляцияга олиб келиши мумкин бўлиб, уни пасйтириш учун фоиз ставкаларини оширишдан фойдаланилади, бу эса валютага талабни оширади.
Ишсизлик даражаси ишсизлар сонининг ва меҳнатга лайоқатли аҳоли умумий сонининг нисбатини кўрсатади ва аслида 6%ли белгидан ортмаслиги керак. Ишсизликнинг ортиши валюта курсига салбий таъсир кўрсатади, бунда унинг курси туша бошлайди. Нархларнинг ортиши суръати билан ўлчанадиган инфляция ҳам валюта курсига худди шундай таъсир кўрсатади. Шу билан бирга инфляция ва ишсизлик кўрсаткичлари тескари пропорционал боғланишда бўлади.
Таҳлил қилиш соҳасига турли мамлакатларнинг сиёсий курси учун аҳамиятли бўлган воқеалар: сайловлар, иқтисодий ислоҳотлар, халқаро битимларнинг тузилиши ва бошқалар киради. Таҳлилчилар кўриб чиқадиган асосий молиявий омил мамлакат иқтисодиётига киритилаётган маблағларнинг умумий даромадлигини белгилаб берувчи, марказий банкларнинг ҳақиқий фоиз ставкалари даражаси ҳисобланади. Индикаторни ошириш миллий валют курсининг ошиши учун қулай шароитлар яратади.
Бундай ташқари, миллий валюта курсига олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган табиий офатлар, туррористик хуружлар, фавқулодда вазиятлар ва бошқа ҳодисалар таъсир кўрсатади.
Фундаментал таҳлил, турли мамлакатларнинг ҳар хил кўрсаткичларининг катта миқдорини баҳолаш қийинлиги туфайли, иқтисосли ташкилотларнинг малакали таҳлилчилари билан профессионал тарзда ўтказилади.