empty
 
 

S_RoC осциллятори Фред Шуцман (Fred G Schutsman) томонидан ишлаб чиқилган ва Александр Элдернинг “Биржада қандай ўйнаш ва ютиш керак” номли китобида муфассал тасвирланган эди. Мазкур индикатор RоC осцилляторининг қайта ишланган версияси ҳисобланади: S_Rос икки экспоненциал ўзгарувчи ўрта қийматларни таққослашга асосланган.

Ҳисоблаш формуласи

S-RoC = EMA(N)/EMA(N – K)*100, бу ерда


N — даврлар сони;

K — силлиқлаш коэффициенти.

Савдода қўлланилиши

S_RоC осциллятори техник таҳлилнинг энг оддий осциллятори бўлиб ҳисобланади, у қўлланишда оддий ва мантиқий сигналларни шакллантиради, бу сигналларни трейдер нархларнинг бурилишларида савдо қилишда кўпроқ фойдаланишлари мумкин. Шу нуқтаи назардан индикатор трендли бозорлардан кўра трендсиз Forex бозорида савдо қилиш учун кўпроқ тўғри келади, чунки яққол ифодаланган йўналтирилган ҳаракат жараёнида S_RоC катта миқдоридаги ёлғон сигналларни шакллантириши мумкин.

S_RоC метатрейдери учун индикатор полосасининг ўсиб боришда нархларнинг кўтарилиши тезлашиши тўғрисида фикр юритиш мумкин, бунга мос равишда индикатор полосаси пасайганда эса - ўсиш суръатларининг тушиб кетиши ҳақида фикр юритиш мумкин. S_RоC индикатор чизиғи бурилганда йўналишнинг ўзгаришига тайёр бўлиб туриш зарур.

Шундай қилиб S_RоC осциллятори ёки буқа ёки айиқ бозорида катта йўналишларни аниқлашга имкон беради. Шу муносабат билан S_RоC индикатор узоқ муддатли анъаналарнинг йўналишини кўрсатувчи индикатор сифатида қўлланилиши мумкин ва савдони унинг йўналишида қуриш зарур.

Индикаторнинг мустақил сигналларига келсак, уларга қуйидагилар киради:

  • Агар S_RоC индикатор чизиғи 0 даражадан пастда бўлганда ва юқорига қараб бурилаётганида активларни харид қилиш керак.
  • Агар S_RоC индикатор чизиғи 0 даражадан юқорида жойлашганда ва пастга қараб бурилган ҳолатда активларни сотиш зарур.
  • S_RоC индикаторда дивергенция/конвергенция сигнали даврий равишда пайдо бўлиб туради. Бу сигнал жуда муҳимдир, чунки катта кучга эга. Ундан савдода фойдаланиш зарур.
RoC ko'rsatkichi: Halqalangan o'zgarish tezligi

InstaForex S-ROC индикаторининг параметрлари

MA_Period = 13

ROC_Period = 21

Юклаб олиш


Рўйхатга қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Widget callback